Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Манчестердаги вундеркинд Европанинг энг кучли клубини танлади

Харидори кўп эди

Манбаларга кўра, 15 ёшли «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жей-Жей Габриэл яқин вақт ичида Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ПСЖ сафига ўтиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, Париж клуби ёш истеъдоднинг ривожланишини анча вақтдан бери кузатиб келмоқда. Франциянинг етакчи жамоаси Габриэл трансфери бўйича фаол музокаралар босқичига ўтишни режалаштираётгани айтилмоқда. 

Аввалроқ футболчига «Манчестер Сити», «Барселона», «Бавария» ва «Реал» каби гранд клублар ҳам қизиқиш билдиргани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Жей-Жей Габриэл аввалроқ «Манчестер Юнайтед» раҳбариятини жамоани тарк этмоқчи экани ҳақида расман хабардор қилган. Ёш форвард клубдан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишни сўраган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ