Манчестерга кореялик юлдуз келади
«Бавария» марказий ҳимоячиси Ким Мин Жэ «Манчестер Юнайтед» учун ҳали ҳам асосий трансфер номзодларидан бири бўлиб қолмоқда.
Манчестерликлар ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб, ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва шу мақсадда жанубий кореялик футболчини олиш вариантини яна кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Transfer News Live нашри журналист Экрем Конурга таяниб хабар берди.
Шу билан бирга, манбаларга кўра, Ким Мин Жэ ҳозирча Мюнхенда қолиш тарафдори.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, Ким Мин Жэ 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
29 ёшли марказий ҳимоячининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Илгариги мавсумларда «Наполи» таркибида юлдузга айланган футболчига «Фенербахче», «Ювентус» ва «Астон Вилла» клублари ҳам қизиқиш билдиргани айтилган.

Фикрлар