Манчестерликлар 18 ёшли вундеркиндни олади
У ёмон тез югуради
«Вулверхэмптон»нинг ёш ҳужумкор ярим ҳимоячиси Матеус Мане яқин вақт ичида «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиши мумкин.
Футбол оламида яхши танилган инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, манчестерликлар 18 ёшли португалиялик футболчи учун расмий таклиф тайёрламоқда. Мане ўйинини «Ливерпуль» скаутлари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
Шу билан бирга, «Вулверхэмптон» клуби ўзининг энг истиқболли футболчиларидан бирини сотишга шошилмаяпти. Англия клуби Мане трансфер қийматини тахминан 41 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Матеус Мане барча мусобақаларни ҳисобга олганда 45 та ўйинда майдонга тушди. У шу давр мобайнида саккизта гол урди ва олтита голли узатма муаллифига айланди.
Ёш ярим ҳимоячининг «Вулверхэмптон» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Изоҳлар (0)