Манчестерликлар "Борнмут" юлдузини олади
«Борнмут» жамоасида тўп суриб келаётган 22 ёшли марказий ярим ҳимоячи Алекс Скотт фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, «Арсенал», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Борнмут» клуби билан боғланиб, Скотт учун қўйилган нарх борасида расмий сўров йўллаган.
ОАВда «Борнмут» ёзги трансфер ойнасида Скоттни қўйиб юборишни истамаяпти, деган хабарлар тарқалганига қарамасдан, футболчи барибир «Манчестер Юнайтед»га ўтиши эҳтимоли бор. Экрем Конурга яқин икки манбанинг таъкидлашича, «Борнмут» ярим ҳимоячини манчестерликларга 93,6 миллион евро эвазига сотишга рози.
Ўтган мавсумда Алекс Скотт барча мусобақалар доирасида 39 та ўйинда майдонга тушди, тўртта гол урди ва бир бор ҳамкасбларидан бирини голли пас билан таъминлади.

Фикрлар