Манчестерликлар бош мураббийликка олти номзодни танлади
Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклаб бораётган “Манчестер Юнайтед” жорий мавсум тугаши билан бош мураббий масаласини ҳал этиши лозим.
Жамоани қабул қилиб олганидан кейин ижобий ўзгаришлар қила олган Майкл Кэррик бош мураббийлик тайинланишга асосий номзод бўлиб турибди.
Бироқ клуб хўжайинларидан сэр Жим Рэтклиф бошқа вариантларини кўриб чиқмоқда. Хусусан, клуб сармоядори бош мураббийликка Англия терма жамоасини бошқарган Гарет Саутгейтни энг муносиб номзод сифатида эътироф этмоқда.
Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Шунингдек, манчестерликлар Саутгейт ва Кэррикдан ташқари, клубнинг қисқа рўйхатига қуйидаги мутахассисларни ҳам киритди.
- Томас Тухель (Англия термаси бош мураббийи),
- Юлиан Нагельсман (Германия термаси бош мураббийи),
- Унаи Эмери (“Астон Вилла” бош мураббийи),
- Андони Ираола (мавсум якунланиши билан “Борнмут”ни тарк этади).
Якуний қарор мавсум охирида қабул қилинади.
Фикрлар