Манчестерликлар дарвозабонини испанлар кутяпти
«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Алтай Байиндир яқин вақт ичида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда журналист Крис Уилер хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, турк дарвозабонга Испаниянинг «Сельта» клуби жиддий қизиқиш билдирган.
Виго жамоаси Байиндирни ижара асосида олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Алтай Байиндирнинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 5 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар