Манчестерликлар илгари бунақа шарманда бўлмаган

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» ўз тарихида илк бор Англиянинг олий дивизионида мавсумнинг биринчи турида қуйи лигада ўйнаб келган жамоага мағлуб бўлди. 

Бу ҳақда таҳлилий портал Squawka ижтимоий тармоқда хабар берди. 

22 август куни манкунианлар Англия Премьер-лигасининг 1-турида сафарда «Халл Сити»га 0:2 ҳисобида ютқазди. Ўйин «МКМ» (Кингстон-апон-Халл) стадионида бўлиб ўтди.

Ўтган мавсум якунларига кўра, «Халл Сити» Чемпионшип мусобақасида 73 очко тўплаб, турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллади ва плей-офф босқичида ғалаба қозониб, Премьер-лига йўлланмасига эга чиқди. 

«Манчестер Юнайтед» эса 71 очко билан Англиянинг олий дивизионида учинчи поғонада якунлаган  эди.

Кейинги турда «йўлбарслар» 29 август куни сафарда «Ковентри Сити»га қарши майдонга тушади. Манчестерликлар эса 30 август куни ўз майдонида «Ипсвич Таун»ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!