Манчестерликлар "Ланс"даги вундеркиндни нишонга олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг машҳур клуби «Манчестер Юнайтед» 16 ёшли португалиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Мезиан Меслубни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, МЮ раҳбарияти ёш футболчини клуб учун узоқ муддатли лойиҳа сифатида кўрмоқда. Меслуб билан фақат манкунианликлар эмас, балки «Арсенал», «Челси», шунингдек, ПСЖ ва «Монако» клублари ҳам жиддий қизиқмоқда.

Меслуб ўтган мавсумдаёқ «Ланс» асосий жамоасида дебют қилган ва Франция чемпионатида ўтказган ягона учрашувида гол уришга муваффақ бўлган. 

Жорий мавсумда эса у «Ланс» таркибида тўртта ўйинда майдонга тушди ва Чемпионлар лигасида бир голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!