Манчестерликлар "Реал"га Родрининг нархини айтди
«Манчестер Сити» раҳбарияти маҳоратли ярим ҳимоячиси Родри учун қўйган нархини асосий харидор сифатида эътироф этилаётган «Реал»га маълум қилди.
Журналист Маттео Моретто хабарига кўра, инглиз клуби ўз етакчисини 50–60 миллион евро атрофидаги сумма эвазига сотишга тайёр.
Манба маълумотича, бу миқдор «Реал» раҳбариятини ҳам қониқтирган ва томонлар келишувни яқин кунларда ёпиши мумкин.
Қайд этилишича, Родри «Барселона» ва ПСЖ таклифларини рад этган. У фақат «Реал» сафида ўйнашни истамоқда.

Фикрлар