Манчестерликларга учта суперфутболчи танлаб беришди
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Оуэн Харгривз ҳозирги жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штабига ёзги трансферлар бўйича маслаҳат берди.
- Агар “Манчестер Юнайтед” ҳақида гапирсак, уларда илгари Англия терма жамоаси даражасидаги ярим ҳимоя бор эди, аммо сўнгги йилларда бу даражадан узоқлашишди.
Уларда Кобби Майну бор. Лекин Каземиро кетмоқда.
Бруну Фернандешга келсак, у жамоада яна қанча қолишини ҳеч ким билмайди, лекин агар сиз таркибни режалаштираётган бўлсангиз, сизга келажакда Англия терма жамоаси даражасидаги ярим ҳимоячилар керак.
Эллиот Андерсонни сотиб олиш мумкин, шунингдек мен Морган Рожерс ёки Коул Палмерни олишга ҳаракат қилган бўлардим.
“Манчестер Юнайтед”да яхши жамоавий асос бор, аммо Каземиро кетгач, таянч ярим ҳимоячи ва “ўнлик” позициясида ўйнайдиган футболчи керак бўлади, - деди Харгривз.
Ҳозирги вақтда “Манчестер Юнайтед” Англия чемпионати жадвалида 31 турдан кейин 55 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар