Асосий мазмунга ўтиш

MMA

MANGU лигасида чемпионлик жанги белгиланди!

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

26 сентябрь "Ҳумо арена" мажмуасида "MANGU 05" турнири ўтказилади

26 сентябрь куни пойтахтимиз – Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида "MANGU 05" турнири ўтказилади.

Эътиборлиси, унда таниқли ММАчимиз Фурқатбек Ёқубов Россия вакили Рамазан Гаирбековга қарши супер енгил вазнда чемпионлик камари учун жанг қилади. 5 раунд этиб белгиланган баҳс кечанинг марказий тўқнашуви бўлади.

Маълумот учун, "MANGU 05" турнирида яна бир қатор вакилларимиз – Муҳиддин Мамажонов, Шукуржон Абдураҳимов, Беҳруз Исроилов ва Сухроб Мирзавалиев ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ