Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Мареска: «Мен Доннарумма билан гаплашдим»

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Маркеска сўнгги хатоларга қарамай Доннаруммани қўллаб-қувватлаб, муаммони катта қилмаслик ва олдинга қараш кераклигини айтди.

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоа дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма билан «Ноттингем Форест»га қарши ўйин олдидан бўлиб ўтган суҳбати ҳақида гапириб берди. Сўнгги учрашувларда италиялик посбон бир неча бор хатога йўл қўйиб, бу рақиб голларига сабаб бўлган эди.

«Мен Доннарумма билан гаплашдим. Лекин баъзи ҳолатларда муаммони ортиқча кўтариш шарт эмас, чунки ўйчилар ўзлари ҳам хатога йўл қўйганини яхши тушунишади. Улар буни тан олишади. Энг муҳими — шу ҳолатга ўралиб қолмаслик, уни орқада қолдириб, олдинга қараб ҳаракат қилиш», — дея Маресканинг сўзларини келтиради City Xtra.

Жорий мавсумда 27 ёшли Доннарумма барча мусобақалар доирасида 14 та ўйин ўтказди. У ўз дарвозасидан 20 та тўп ўтказиб юборган, тўрт бор эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ