Мареска "Сити"да нималарни ўзгартиради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жолеон Лескотт «Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска қўллайдиган ўйин услубига ўз муносабатини билдирди.

- Менимча, Мареска таркибга бироз ўзгариш киритишига тўғри келади ва у бундан қочмайди. Бу ўзгаришлар айрим футболчиларни алмаштириш ҳисобидан бўлиши мумкин, ёки баъзи ўйинчиларнинг майдондаги вазифасини ўзгартириш орқали амалга оширилиши эҳтимоли бор.

Лекин жамоанинг ўзидаги тизим ишлаётгани аниқ-ку, тўғрими? «Манчестер Сити» сўнгги 10–15 йил ичида энг рақобатбардош жамоалардан бири бўлиб келди. Ростдан ҳам Маресканинг келиб, ҳаммасини тубдан ўзгартиришини истармидингиз? У қандай қарор қабул қилмасин, бу ҳаммага ёқмайди. 

Бироқ ўйлайманки, сиз тасаввур қилганингиздан кўра кўпроқ футболчи унга хурсанд, чунки улар учун янги позициялар, янги имкониятлар очилиши мумкин.

Ҳа, мен жуда ҳаяжондаман. Пеп Гвардиола ва клуб шундай бир маданият яратдики, бу ерда мураббий ким бўлишидан қатъи назар, жамоа доим ғалаба учун майдонга тушади. Клубдагилар вазиятга «Бу Пеп эмас» деб қарашмайди. Улар бунга: «Бу яна лигани ютиш ва жамоа сифатида қай даражада кучли эканимизни кўрсатиш имконияти», деб қарайди, — дея Лескоттнинг сўзларини келтиради Tribal Football.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!