Мареска халқаро танаффусдан фойдаланиб қолмоқчи
Ғалаба йўлига қайтиш керак
«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска яқинлашиб келаётган халқаро танаффус жамоасига ёрдам бериши мумкинлигини айтди.
Кеча кечқурун «Сити» сафарда «Ноттингем Форест»га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва шу тариқа Премьер-лигада кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилди.
Мареска одатда мағлубиятдан кейин имкон қадар тезроқ навбатдаги ўйинни ўтказишни маъқул кўрса-да, бу сафар Энцо икки ҳафталик танаффусдан фойдаланиб, жамоанинг ҳолатини тиклаш ва қайта куч тўплашга тайёр.
«Ўйинда мағлуб бўлганингизда, кейинги учрашувни дарҳол ўтказишни хоҳлайсиз. Биласизми, ғалабалар йўлига қайтишга ҳаракат қилиш учун шундай бўлишини истайсиз.
Аммо бу халқаро танаффус ҳам яхши имконият. Чунки март ойигача бу сўнгги танаффус бўлади. Бу футболчиларга фойда келтиради.
Биз қайтганимиздан кейин эса ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз», - дея Маресканинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Изоҳлар (0)