Мареска Холандга махсус имтиёз берди
Бошқа ҳеч ким бундай қилолмайди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска жамоа тўпурари Эрлинг Холанд учун махсус имтиёз беришга мажбур бўлганини тан олди.
Италиялик мутахассис жамоа сардорларидан ҳар бир голдан кейин кўрсатма олиш учун майдон четидаги мураббийлар томонга келиб туришни талаб қилади. Бу қоида мураббийнинг аввалги клубларида ҳам амал қилган.
Бироқ “шаҳарликлар”нинг иккинчи сардори этиб тайинланган Холанд учун истисно қилишга тўғри келди, чунки норвегиялик футболчи жуда кўп ҳолларда ўзи гол уради.
- Эрлинг – сардорлар орасида ўз голларидан кейин майдон четига келмаслигига рухсат берилган ягона футболчи. У голини нишонлаши мумкин, - дейди Мареска.
Энцо Мареска ёз бошида Хосеп Гвардиола ўрнига “Манчестер Сити” бош мураббийи бўлган эди.

Изоҳлар (0)