Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Мария Шарапованинг бўш вақти қандай ўтмоқда?

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Мария Шарапова: Мусобақаларсиз дам олиш нақадар ёқимли

Мария Шарапова кортдан ташқарида қандай ҳаёт кечираётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Мусобақаларда иштирок этган вақтларимда ўз уйимда бир йилда бор-йўғи икки ҳафтагина бўлар эдим. Ҳозир эса хоҳлаган вақтимда уйга бораман, дўстлар ва яқинларим билан учрашишга вақтим етмоқда. Шунингдек, ўз бизнесим билан шуғулланишга ҳам улгурмоқдаман.

Саёҳатлар ҳақида гапирадиган бўлсам, мен табиат қўйнига чиқишни яхши кўраман. Мусобақаларсиз дам олиш нақадар ёқимли", – дейди М.Шарапова "People" нашрига берган интервьюсида.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ