Маркес ўз юртида ўтган Гран-прида ғалаба қозонди

Кеча Испаниянинг Херес шаҳрида MotoGP бўйича Гран-при босқичларидан бири бўлиб ўтди. Айни пайтда жаҳоннинг энг етакчи мотопойгачилари айнан ушбу давлатдан эканини инобатга олсак, мусобақа маҳаллий ишқибозлар учун ҳам анча қизиқ бўлди. 

Пойга эса мухлислар учун кўнгилдагидек якунланди. Ўз ғалабалари билан минглаб мухлислар орттиришда давом этаётган Марк Маркес бу пойгада ҳам ғалаба қозониб, умумий ҳисобдаги очколарини сонини кўпайтириб олди. 25 айланадан иборат масофани Маркес 41:08.685 дақиқада босиб ўтди. Батафсил: 

MotoGP
Испани Гран-приси
 
Топ-10
1. Марк Маркес («Хонда») – 41:08.685
2. Алекс Ринс («Сузуки») +1,654
3. Маверик Виньялес («Ямаха») +2,443
4. Андреа Довициозо («Дукати») +2,804
5. Данило Петруччи («Дукати») +4,748
6. Валентино Росси («Ямаха») +7,547
7. Франко Морбиделли («Петронас-Ямаха») +8,228
8. Кэл Кратчлоу («ЛЧР-Хонда») +10,052
9. Такааки Накагами («ЛЧР-Хонда») +10,274
10. Штефан Брадль («ХРС») +13,402