Асосий мазмунга ўтиш

Маркос Льоренте Испаниядаги фожиа ортидан ҳукуматни танқид қилди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Испанияда Мадрид — Севилья йўналишида икки поезд тўқнашуви оқибатида камида 39 киши ҳалок бўлиб, 179 киши жароҳатланди.

Испанияда поездлар тўқнашуви оқибатида камида 39 киши ҳалок бўлгани ва яна 179 киши жароҳатлангани ҳақида хабарлар тарқалди. «Атлетико» ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте ушбу воқеа ортидан мамлакат раҳбариятини танқид қилди.

«Ижтимоий тармоқлардаги баҳсларда ғалаба қозонишни ўз вазифаларини бажаришдан устун қўядиган, худди 13 ёшли ўсмирлардек ҳаракат қиладиган сиёсатчилардан чарчадик.

Ижтимоий тармоқлар уларнинг иши эмас. Уларнинг вазифаси — жамоат транспорти, хавфсизликни таъминлаш ва бирор нарса нотўғри кетганда масъулиятни ўз зиммасига олиш. Ҳозирча ҳукумат бу борада мутлақо фожиали тарзда иш олиб бормоқда, аммо одатдагидек, айбни бошқа бировга ағдаради. Майли, томоша давом этаверсин», — дея Льорентенинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Маркос Льоренте Мадриднинг «Атлетико» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ