Мармуш мавсумни қаерда бошлайди?
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармушга «Ньюкасл» ва «Тоттенҳэм» клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, яқин кунлар ичида футболчи ўз келажагини муҳокама қилиш учун «Манчестер Сити» раҳбарияти билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Форвард қарор қабул қилишдан олдин жамоанинг янги бош мураббийи Энцо Марескининг унга бўлган муносабатини аниқлаб олмоқчи. Агар Мареска Мармушга ишонч билдирса, мисрлик футболчи клубда қолиб, асосий таркиб учун курашишга тайёр.
«Манчестер Сити» Мармушни ўтган ёзда ўз сафига қўшиб олган эди. Шу вақтгача у барча мусобақалар доирасида 36 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.

Фикрлар