Мармуш янги жамоага ўтиш арафасида

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мисрлик футболчи Умар Мармушнинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Омма у охиригача етмайдиган кўринади. 

«Тоттенхэм» таркибни кучайтириш мақсадида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Умар Мармушни ўз сафига қўшиб олиш арафасида турибди. Икки инглиз клуби ўртасидаги музокаралар жуда илгарилаб кетган ва ҳозирча ижобий руҳда давом этмоқда. 27 ёшли мисрлик форварднинг ўзи ҳам Лондон жамоасига ўтишга қизиқиш билдирган ва фаолиятини шу ерда давом эттиришга тайёр.

Мармуш «Манчестер Сити» таркибига 2025 йил январь ойида «Айнтрахт» клубидан келиб қўшилган. Шу вақтгача у барча мусобақалар доирасида 62 ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 6 та голли пас муаллифи бўлди.

Мисрлик футболчининг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача давом этади. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!