
Маррада ким биринчи?
Енгил атлетика бўйича U18 ёш тоифасида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилувчи атлетларни саралаш мақсадида ўтказилаётган мусобақада навбатдаги ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Қизлар ўртасидаги 200, 800 ва 1500 метрга югуриш беллашувларида Муҳайё Гулмурадова, Динара Аминова ва Маржона Сайдуллаева марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. 400 метр масофага ўтказилган тўсиқлар оша югуришда Шодиёна Раҳмонова олтин медални қўлга киритди. Уч ҳатлаб сакрашда Элянура Олимбоева, ядро ва босқон улоқтиришда Паризод Абдуллаева ҳамда Шаҳрибону Зарипова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, еттикурашда София Николаевага тенг келадигани топилмади.
U18 ёш тоифасидаги йигитлар орасида 200 ва 1500 метр масофага югуриш беллашувларида Ҳасанбой Дурдибоев ва Алибек Абдуллаев, 400 метрга тўсиқлар оша югуришда Зайниддин Равшанов ғалаба қозонди.
Лангар чўпга таяниб ва уч ҳатлаб сакрашда Роман Корнев ва Радмир Зарипов каби атлетлар тенгсиз бўлди. Ядро ва босқон улоқтириш баҳсларида Ойбек Зарифжонов ҳамда Муҳаммадазиз Носиров барча рақибларини ортда қолдирди. Ўнкурашда Жаҳонгир Жўрабоев 6176 балл тўплаган ҳолда биринчиликни эгаллади.
Фикрлар