Мартин Клижан илк рақибини енгди
Ads

Словакиялик теннисчи Мартин Клижан Монте-Карло шаҳрида ўтаётган "Мастерс" мусобақасини ғалаба билан бошлади.

Мартин илк босқичда аргентиналик Федерико Дельбонисга қарши кортга чиқиб, кескин ва муросасиз ўтган ўйинда 7:6, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "Rolex Monte-Carlo Masters" турнирининг иккинчи даврасида Клижан австриялик Доминик Тимга қарши кортга чиқадиган бўлди.