Мартинес АПЛнинг топ клубига йўл олмоқда

Аргентиналик форвард Лаутаро Мартинес Англия Премьер-лигасининг “Челси” клубига кўчиб ўтиши мумкин. 
 
Бир неча мавсумдан буён “аристократлар” топ ҳужумчи излаб юрган эди. Шу сабабли, Энцо Мареска бошчилигидаги клуб қишки трансферлар ойнасида янги ҳужумчи харид қилишни мақсад қилиб қўйган. Ҳозирда “Интер” сафида ҳаракат қилаётгам Мартинес асосий даъвогарлар сифатида кўрилмоқда. Лондон клуби ушбу трансфер учун “нерразуррилик”ларга Чуквуэмеку, Бадиашили ва Михаил Мудрик каби футболчиларни ҳам қўшиб бермоқчи. Бир неча манбаларнинг хабарига кўра, Лаутаро ҳам Лондонга кўчиб ўтишни рад этмоқчи эмас. 
 
Жаҳон чемпионининг Италия клуби билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг Тransfermarkt порталидаги нархи 100 миллион евро деб баҳоланмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, 27 ёшли форвард бу мавсум 22 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!