Машариповдан сўнг "Истиқлол" Осиё кубоги тўпурари билан шартнома имзоламоқчи
Эроннинг "Истиқлол" клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этади. Яқиндагина Жалолиддин Машарипов трансферини эълон қилган теҳронликларнинг кейинги мақсади ироқлик ҳужумчи билан шартнома имзолашдир.
Осиё кубогидаги юришини нимчорак финалда тўхтатган Ироқ терма жамоаси ҳужумчиси Айман Ҳусайн "Истиқлол" билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
Ҳусайн Қатарда бўлиб ўтаётган турнирда 6 та голи билан тўпурар бўлиб турибди. У 4 та ўйинда майдонга тушиб, ҳар бир баҳсда жамоалар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, Иордания билан бўлиб ўтган баҳсда антиқаҳрамонга ҳам айланиб қолди.
Ҳужумчи жамоасини олдинга олиб чиққанидан кейин голни шу тариқа нишонлади. Бу иорданияликларнинг миллий таоми ҳисобланади ва Алиризо Фиғони Айманни аяб ўтиргани йўқ. Бир киши кам бўлиб қолган Хесус Касас шогирдлари 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, Осиё кубогини тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" Эрон чемпионатида 15-турдан кейин 32 очко билан биринчи ўринда турибди.
Фикрлар