Машҳур ҳужумчи ўзбекистонлик Егор Кримец билан тўп теполмайдиган бўлди

 

"Кристал Пэлас" бош мураббийи Сэм Эллардайс клуб раҳбарияти тўпурар ҳужумчи Кристан Бентекени Хитой чемпионатига жўнатмаслигини маълум қилди.

- Бентеке шу ерда қолади, - деди Сэм Эллердайс. - Ҳужумчимиз мавсумда саккизта гол урди ва жамоанинг муҳим ўйинчисига айланди. У ҳеч қаёққа кетмайди.

Бельгиялик ҳужумчига Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец тўп сураётган “Бэйцзин Гоань” қизиқиш билдираётган эди.

26 ёшли Кристиан Бентекенинг "Кристал Пэлас" билан шартномаси 2020 йилгача тузилган ва унинг трансфер нархи 22,9 миллион фунт туради. Хитойликлар футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилганди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!