Машҳур клуб бош мураббийни ишдан ҳайдаб юборди
Шов-шувли истеъфо бўлди
Аргентинадаги машҳур «Ривер Плейт» клубида навбатдаги инқироз: жамоани бошқариб келган Эдуардо Куде энди бу лавозимни тарк этди. Унинг кетишига Жанубий Америка кубоги 1/8 финалида «Индепендьенте Санта Фе»га қарши баҳсда босқичдан ўта олмагани асосий сабаб бўлди.
Аслида, Куденинг истеъфоси кутилмаган қарор эмас эди. Август ойи бошидаёқ у оммавий ахборот воситаларига берган баёнотида клубдаги ўрнига маҳкам ёпишиб олмаслигини, вазият талаб қилса, «Ривер Плейт» манфаатидан келиб чиқиб, кетишга ҳам тайёр эканини айтганди.
Шу орада мухлислар орасида эса бошқа ном айтилаётир. Машҳур derbyderbyderby.it сайти ёзишича, «Ривер Плейт» ишқибозлари жамоага Рамон Диас қайтиб келишини қатъий талаб қилмоқда.
Бироқ клуб раҳбарияти тузган эҳтимолий номзодлар рўйхатида Диас умуман кўрсатилмаган. Бу эса клуб атрофидаги баҳс ва муҳокамаларни янада кучайтирмоқда.

Изоҳлар (0)