Машрабжон Рўзибоев навбатдаги жангини ўтказди

  • 12 сентябрь, 2021, 20:48
  • 0
  • MMA

Айни дақиқаларда Россиянинг Москва шаҳрида “Open FC 10” турнири бўлиб ўтмоқда.

Мазкур жанг кечасида уч нафар Ўзбекистон вакиллари, Нурсултон Рўзибоев, Машрабжон Рўзибоев ҳамда Раҳматилло Сатторов ҳам октагонга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик.

Уларнинг дастлабкиси ўз жангини ўтказиб улгурди. Яъни, 77.1 кг вазн тоифасида октагонга кўтарилган ҳамюртимиз Машрабжон Рўзибоев мезбонлар вакили Александр Заркинга қарши баҳс юритди ва биринчи раундинг 18 сониясидаёқ техник нокаут билан рақибини таслим этди.

Мазкур ғалаба билан ҳамюртимизўни табриклаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!