Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Масвидал натижадан норози !!!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

У Нэйт Диазга имкониятни бой бериб қўйганди.

Америкалик ММА фахрийси Хорхе Мавидал собиқ ҳамкасби Нейт Диазга қарши жанг натижасига эътироз билдирди.

"Ҳакамларга томошабинлар таъсир қилганига шубҳам йўқ. Диазнинг кўп зарбалари аниқ эмасди. У уч-тўртта зарба берар, аммо куч ва аниқлик етишмасди. Мен битта яхши зарба йўлладим ва ўша зарба уни саросимага солиб қўйди. Менимча, икки ҳакам менга фақат иккита раундда устунлик берди. Бу жуда тушунарсиз. Ҳали айтадиган гапларим кўп, лекин барибир ҳеч нарса ўзгармайди”, – деди Масвидал матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 7 июль куни АҚШ нинг Анахайм шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомининг асосий жангида Диаз ҳакамларнинг якдил қарори билан Масвидални мағлуб этди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ