Махачев ўрнига Фелдер танланди

  • 10 ноябрь, 2020, 16:50
  • 0
  • MMA

UFC енгил вазн тоифасининг еттинчи рақамли жангчиси Поль Фелдер 14 ноябрь куни Рафаэль дос Aньосга қарши бўлиб ўтадиган жангда Ислом Махачев ўрнини эгаллайди, деб хабар берди ESPN.

Фелдер охирги жангида Ден Хукерга мағлуб бўлганидан сўнг, фаолиятини тугатиш ҳақида ўйлаётганини айтганди. UFC шарҳловчиси Жон Aник америкалик жангчи 14 ноябрь куни триатлон баҳсларида қатнашишга тайёргарлик кўраётгани ва мусобақага ҳозирланаётганини маълум қилди.

Унинг менежери Браян Батлер шундай тафсилотларни қўшиб қўйди: "Бошқа бирон бир вазиятда бу имконсиз бўлар эди. Aммо Поль велосипед ва бассейнда телбаларча машқ қилди. Уйқудан кейин, эрталаб унинг соғлиқ кўрсаткичлари энг юқори чўққида эканлигини кўрсатди. Коинот унинг жанг қилишини хоҳлаяпти."

Фелдер ўзининг Twitter саҳифасида қуйидаги фикрларни ёзди: "Кўргазма улар айтганидек давом этиши керак. Дос Aньос - афсона! Бундай лаҳзалар ҳақида набираларимга айтиб бераман."

Жанг режалаштирилганидек, 14 ноябрь куни бўлиб ўтади ва "UFC Fight Night 183"нинг ("UFC on ESPN + 41" ёки "UFC Vegas 14") асосий воқеаси бўлиб, 5 раунд давом этади. Иккала жангчи ҳам тарозида 155 фунт (70 килограмм) қайд этиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!