Махачев, Хабиб, Усик, Кроуфорд, Бетербиев, Бивол ва Жошуани ўзаро нима боғлаб туради?

  • 13.08.2026 17:55
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Улкан ютуқларга эришган спортчилар айни дамда фақат бир нарсани ният қилмоқда. Яъни ММА ва бокс юлдузлари фарзандлари уларнинг изидан боришини хохламаяпти.

Ислом Махачев 3 фарзанди борлиги, лекин уларнинг профессионал жангчи бўлишини истамаслигини айтди ва бу гапи билан ярим ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони болаларини яккакурашга беришни хоҳламайдиган ТОП жангчилар қаторига кирди.

Шундайлардан яна бири Александр Усик: "Фарзандларим боксчи бўлиб, мен каби тирикчилик қилишини истамасдим. Мактаб, университетни битиришсин. Кейин, масалан, банкир бўлиб ишласа ҳам майли. Бироқ сиёсат ва боксга киришларини хоҳламайман.

Хабиб Нурмагомедов: "Ҳеч қандай жанг санъати йўқ. Болаларим кучли бўлиши керак, лекин ҳеч қандай мусобақа керак эмас. Жанг қилишни биламан, мен уларни ҳимоя қила оламан. Уларга уришишнинг ҳожати йўқ."

Терренс Кроуфорд: "Фарзандларимнинг бокс билан шуғулланишини асло истамайман. Бокс хавфли ва шафқатсиз спорт. Мен уни яхши кўраман, бироқ болаларимни рингда кўришга юрагим дош бермайди."

Артур Бетербиев: "Асло болаларимни рингга қўймайман!"

Дмитрий Бивол: "Фарзандларимни дзюдога бергандик. Чунки ўша пайтда боксдан ўзим ҳам бироз чарчагандим. Бироқ Қўшма Штатларга келиб, спаррингларни кўргач, улар боксникидан ҳам қаттиқроқ бўлишини тушундим ва шу заҳоти уларни спортга беришни бутунлай тўхтатдим." 

Энтони Жошуа: "Мен ҳеч қачон ўғлимнинг бокс билан шуғулланишига рухсат бермаган бўлардим. Бу спорт психологик жиҳатдан ҳам инсонни қийнаб ташлайди. Шу боис болаларим буни бошдан кечиришини хоҳламайман."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!