Майк Тайсон севимли боксчиси кимлигини айтди

  • 30.07.2026 20:37
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Супероғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ўзининг севимли боксчиси кимлигини айтди, деб хабар берди ESNEWS нашри.

Америкалик афсона ўз танловини тўрт вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган Роберто Дюранда тўхтатган. Тайсоннинг таъкидлашича, у ёшлигиданоқ панамалик боксчини ўзига яқин ҳис қилган, чунки иккаласининг болалик йиллари оғир шароитда ўтган.

— Роберто Дюран. У мен каби қашшоқликда улғайган. Мен Муҳаммад Алидек ёқимтой ва чиройли эмасдим, кўчадан чиққан йигит эдим. Шунинг учун Дюранга ўхшашни истардим — у менинг ўзига хос тимсолим эди, — деди Майк Тайсон.

Аввалроқ «Темир Майк» айнан Али унда боксга бўлган қизиқишни уйғотганини айтган эди. Бироқ унинг сўзларига кўра, Дюран ва Шугар Рэй Леонард уни рингга чиқишни жиддий исташга мажбур қилган. Тайсон панамалик спортчининг услуби ўз табиатига яқин бўлганини таъкидлайди: ҳужумкор бокс, доимий босим ва қаттиқ зарбалар алмашувига тайёрлик.

«Тошдек муштаклар» лақабини олган Роберто Дюран енгил, ярим ўрта, биринчи ўрта ва ўрта вазн тоифаларида жаҳон чемпиони бўлган. Унинг энг ёрқин ғалабаларидан бири 1980 йилдаги Шугар Рэй Леонардга қарши биринчи жанг ҳисобланади. Ўша баҳсда Дюран ҳакамларининг бир овоздан чиқарган қарори билан ғалаба қозониб, ярим ўрта вазнда WBC камарини қўлга киритган.

Дюран профессионал рингда қарийб ярим аср давомида жанг қилган. У ўз фаолиятини 103 ғалаба, 16 мағлубият ва 70 нокаутдан иборат рекорд билан якунлади. 2007 йилда у Халқаро бокс шон-шараф залига киритилган.

Майк Тайсон эса ҳанузга қадар супероғир вазн тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони сифатида қолмоқда. 1986 йилда у 20 ёшида Тревор Бербикни нокаутга учратиб, WBC камарини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!