Майкл Биспинг: "Тез орада янги чемпион пайдо бўлади"

  • 1 январь, 12:49
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

45 ёшли англиялик собиқ жангчи Майкл Биспинг икки карра Олимпиада чемпиони Кайла Харрисон (18-1) ва амалдаги UFC чемпиони Жулианна Пенья (13-5) ўртасидаги эҳтимолий баҳс ҳақида гапирди.

“Жулианнага ҳурматни сақлаган ҳолда айтаман, аёллар ўта енгил вазнида Харрисон чемпионга айланади. Чунки у жуда кучли руҳиятга эга. Кайла Пеньяни сабмишн эвазига мағлуб этади" - дея Биспингнинг сўзларини келтирди "ММАJunkie".

Эслатиб ўтамиз, Кайла Харрисон охирги жангида Кетлин Виейрани ҳакамларнинг якдил қарорига кўра таслим қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!