Мбаппе 80 миллиондан воз кечди
ПСЖ ва Килиан Мбаппе ўзаро музокаралардан кейин содиқлик бонуси бўйича бир тўхтамга келди. Унга кўра, 24 ёшли ҳужумчи умумий ҳисобда 80 миллион евро миқдоридаги бонусларни олмайдиган бўлди. Бу ҳақда журналист Фабрис Хокинс маълумот тарқатди.
Маълумки, мавсум бошида ПСЖ раҳбарияти 2024 йилнинг ёзида жамоадан кетишини эълон қилган Килиан Мбаппени жамоадан четлатган эди. Кейинроқ ҳужумчи ўйин амалиётига эга бўлиш учун ПСЖ билан ҳамкорлик бўйича музокара қилишга розилигини билдирди.
Шунга қарамай, Мбаппе клубнинг янги шартнома бўйича таклифларини қабул қилмаяпти. Мбаппе клубнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, содиқлик бонусларини олмасликка кўнган.
Килиан мавсум якунланиши билан эркин агентга мақомида бошқа клубга бепул ўтмоқчи. Бу клуб “Реал” экани айтилмоқда.
Бундан ташқари, Мбаппега Германия ва Англиянинг бир неча клубларидан ҳам чорлов бўляпти.
Фикрлар