Мбаппе: Дембеле билан муаммом йўқ
Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе миллий жамоадаги жамоадоши, ПСЖ форварди Усмон Дембеле билан ўртасида можаро борлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
- Менинг «Олтин тўп» ҳақида айтган гапларим туфайли Дембеле билан муаммолар бор, дейишяптими?
Усмон билан ўртамизда умуман ҳеч қандай муаммо йўқ. У билан аллақачон гаплашганман, у менинг дўстим, ҳеч қандай зиддият йўқ.
Франция терма жамоаси ўйинлари учун халқаро танаффус бошланиши биланоқ, одамлар доим қандайдир можаро топишга уринишади, — дея Мбаппе сўзларини келтиради L'Equipe.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда «Олтин тўп» соҳиби Усмон Дембеле ҳисобланади.
«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондон шаҳрида (Англия) бўлиб ўтади.

Фикрлар