Мбаппе "Диктатор" ҳақидаги вирусли мемга жавоб берди
Мадриднинг «Реал» жамоаси ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жаҳон чемпионати-2026 пайтида оммалашган навбатдаги интернет-мемга муносабат билдирди.
Мусобақа давомида ўтказилган ўйинлардан бирида трибунадагилар орасидаги мухлис қўлида Мбаппе ҳарбий формада тасвирланган плакатни кўтариб тургани акс этган сурат тарқалди. Бу кадр ижтимоий тармоқларда тезда кенг ёйилиб, кўплаб кулгили мем ва шарҳларга асос бўлди. Франция терма жамоаси юлдузи бу ҳолатга бефарқ қолмади.
«Бошқа бундай қилманг», — деб қисқагина изоҳ қолдирди Мбаппе.
«Диктатор Мбаппе» (ёки «Генерал Мбаппе») мемининг илдизлари 2024 йил баҳорига бориб тақалади. Ўшанда ҳужумчининг юристлари Марсель шаҳридаги кабоб дўкони эгаси Мохамед Хеннига нисбатан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилган эди. Сабаб — менюдаги бургерни ҳазиломуз тарзда «юмалоқ булка, Мбаппе бошига ўхшайди» деб таърифлагани. Шундан сўнг блогер футболчини «диктатура»да айблади.
Интернетдаги бу ҳазил тез орада йирик трендга айланди: Килианни клуб ва терма жамоада барча ҳокимиятни қўлга олган, авторитар раҳбар сифатида тасвирлаш одатга айланди. Унга «кераксиз» мураббийларни (масалан, Хаби Алонсо) четлатиш, трансфер сиёсатига қаттиқ аралашиш ва жамоадошлари устидан қаттиқ назорат ўрнатиш каби «ҳуқуқлар» нисбат берилмоқда.
Жаҳон чемпионати-2026 пайтида мем яна бир бор авж олди: ижтимоий тармоқларда француз юлдузини генерал кийимида тасвирловчи нейротармоқ расмлари оммавий равишда яратилмоқда, стадионларга ҳарбий формада келаётган мухлислар кўпайди, Мбаппе ҳатто Конго ҳукмдори Мобуту билан ҳам қиёслана бошланди.

Фикрлар