Мбаппе: "Франция ҳали энг кучли жамоа эмас"
Мбаппе Франция терма жамоасини ҳали дунёдаги энг кучли жамоа эмаслигини, унга фақат соврин ютилса шундай дейиш мумкинлигини айтди.
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Марокашга қарши 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг (ЖЧ-2026 1/4 финали) жамоанинг ҳозирги салоҳияти ҳақида фикр билдирди.
«Мен жаҳон чемпиони ҳам, жаҳон вице-чемпиони ҳам бўлганман. Бу жамоа эса ҳозирча на жаҳончемпиони, на вице-чемпион. Ҳозирги пайтда у энг кучли жамоа, деб айта олмайман.
Бу терма жамоанинг салоҳияти жуда катта, у билан келажакни осон тасаввур қилиш мумкин. У одамга орзу қилишга имкон беради, лекин ҳақиқий кучли жамоалар — бу ғалаба қозонадиган жамоалар.
Биз ҳали энг кучли жамоа эмасмиз. Бунга қарши исбот бўлмагунича ва мен ёнимда совринни кўрмагунча, буни айта олмайман», — деди Мбаппе.

Изоҳлар (0)