Мбаппе ҳали ҳаммадан ўчини олади!

  • 07 Jun 15:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Давид Трезеге ҳамюрти Килиан Мбаппенинг совринсиз қолиб кетаётгани вақтинчалик ҳолат эканини таъкидлади.

Tecno

- Ростини айтсам, Мбаппе жаҳоннинг энг зўр уч-тўрт футболчисидан бири ҳисобланади. Ҳозирча, клуб миқёсида катта натижаларни қўлга кирита олгани йўқ.

“Реал”да ўйнасанг, сендан ҳар доим битта нарса – мунтазам ғалаба қозониш талаб этилади. Бироқ Килиан на Ла Лига ёки Испания кубогида, на Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Шунга қарамай, Мбаппе индивидуал даражада ўзига хослигини кўрсата олди. Унинг асосий мақсади эса, “Реал” билан совринлар ютишдан ибоат. У клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳаммадан ўчини олади.

Чунки бу мусобақада унга Хаби Алонсо устозлик қилади. Алонсонинг ўзи ҳам “Реал” ўйинчиси бўлган. Бу клубда нима қилишни, ўзини қандай тутишни жуда яхши билади. Мбаппенинг таркибда борлиги Хаби Алонсо учун айни муддао, - деди Давид Трегезе.

Comments

You must be logged in to commet!