Мбаппе машғулотларга қайтди
«Реал» форварди Килиан Мбаппе тиззасидан олган жароҳатидан сўнг жамоа билан умумий машғулотларга қайтди.
AS нашри хабар беришича, сейшанба куни француз ҳужумчиси Мадрид клуби базасига келиб, «Вильярреал»га қарши навбатдаги ўйинга тайёргарликни давом эттирди. Мбаппе душанба тонгдаёқ Мадридга қайтган, ўша куни у мураббийлар штаби назорати остида жамоадан алоҳида шуғулланган. Кейинги машғулотда эса у асосий таркиб футболчилари билан бирга тўлиқ дарс ўта бошлади.
Мбаппе жорий мавсум Ла Лигада етти ўйинда майдонга тушиб, етти гол урди ва икки маротаба голли узатма берди. «Реал»нинг навбатдаги учрашуви 10 октябрь куни «Вильярреал»га қарши ўз майдонида бўлиб ўтади.

Фикрлар