Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Мбаппе мавсум олдидан катта гапиряпти

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Ўзига ишонч катта

“Реал”  ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2026/2027 йилги мавсумда жамоа совринлар кўринишида муваффақиятларга эришишига ишонч билдирди.

- Биз ғалаба қозонишимиз керак ва менимча, бу йил совринларни қўлга киритамиз. Қайтишимизга ишончим комил. Бутун мавсум давомида диққатимизни сақлаб қоламиз, — дея Мбаппенинг сўзларини The Touchline нашри келтиради.

Килиан Мбаппе “Реал” сафини 2024 йил ёзида тўлдирган. Шундан бери франциялик футболчи мадридликлар билан атиги икки соврин – УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубокни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, бу ёзда “Реал”нинг бош мураббийи этиб Жозе Моуриньо тайинланган. У жамоани 2010-2013 йилларда ҳам бошқарган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ