ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг фикрича, "Интер Майами"нинг ҳужумчиси Лионель Месси "Олтин тўп"ни олиши керак.

Олтин тўп” сўровида Лео Мессига овоз бераман. Индивидуал жиҳатдан у йилнинг энг яхши футболчиси бўлди ва бу мукофотга лойиқ”, - дея Мбаппенинг сўзларини келтиради "X Football".

Ўтган мавсум охирида Месси ПСЖ билан Франция чемпиони бўлган, Аргентина терма жамоаси билан ҳам жаҳон чемпионати совринини қўлга киритганди. Месси турнирда еттита ўйинда еттита гол уриб, жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган эди. 

Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп"нинг тақдирлаш маросими 30 октябрда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!