Мбаппе нечта ўйинга дисквалификация қилинди?

Франция Профессионал Футбол лигаси расмий сайти тарқатган хабарга кўра, у жамоасининг "Сент-Этьен" (14 сентябр), "Ренн" (23 сентябр) ва "Реймс"га қарши учрашувларида майдонга туша олмайди.

19 ёшли футболчи 29 сентябр санасида "Ницца" билан кечадиган беллашувда парижликларга ёрдам бериши мумкин.

Маълумот учун, Мбаппе бу мавсум Франция чемпионатида 4 та ўйинда иштирок этди ва шунча гол киритиб, яна иккита голга ассистентлик қилди.