Мбаппе нега "Реал"дан кетмоқчи экани ошкор бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси ва мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе келгуси мавсумда Англия премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Унга жиддий қизиқиш билдирган клублар орасида «Ливерпуль» ҳам борлиги айтилмоқда.

Teamtalk нашри инсайдер Франсуа Гальярдо маълумотларига таяниб хабар беришича, мерсисайд клуби раҳбарияти аллақачон футболчининг онаси Файза Ламари билан боғланган. Манбаларга кўра, Мбаппе «Реал» кийиниш хонасида ўзини етарлича қўллаб-қувватланмаётгандек ҳис қилмоқда. Жамоадошлар томонидан меҳр ва ишонч етишмаслиги унга жиддий ноқулайлик туғдираётгани қайд этилган.

Шунингдек, хабарларда таъкидланишича, француз юлдузи икки мавсумдан буён Испаниянинг етакчи клуби сафида жиддий совринларга эга чиқа олмади. Бу ҳолат ҳам унинг келажаги борасидаги саволларни кучайтирмоқда.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида «Ливерпуль» келаси ёзда Мбаппени 250 миллион евро атрофидаги миқдор эвазига сотиб олиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе 2024 йил ёзидан буён мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!