Мбаппе қайсарлик қиляпти

ПСЖ раҳбарияти ҳали ҳамон Килиан Мбаппе билан ёзага келган зиддиятни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда.

Маълумки, парижликлар ўйинчи олдига шартномани 2025 йилнинг ёзигача узайтириш ёки бошқа клубга сотиб юборишларига қаршилик қилмаслик талабини қўйган.

Мбаппенинг ўзи яна бир йил Парижда қолиб, келаси ёз эркин агент сифатида “Реал”га кўчиб ўтишини таъкидлаяпти.

Париж клуби хўжайинлари бу вариантда катта пул йўқотади. Улар Мбаппега 90 миллион евро содиқлик бонуси ва 60 миллион евро маош тўлайди ва охир-оқибат уни текинга Мадридга кузатиб қўяди. Воқеаларнинг бундан ривожи клуб раҳбариятини умуман қониқтирмайди.

Мбаппе клубнинг ҳар қандай таклифини кескин рад этмоқда. Яқинда клуб 24 ёшли форвардга келаси ёз сотиб юбориш мажбурияти кўрсатилган янги шартнома тақдим қилди. Килиан бу вариантни ҳам қабул қилмади. Вазият тобора оғирлашиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!