Мбаппе "Реал" сафида бу ишни биринчи бор уддалади
Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси умумий босқичи учинчи турида «РБ Лейпциг» устидан қўлга киритилган йирик ғалабада (4:1) фаол иштирок этди.
52-дақиқада француз форвард Арда Гюлерга аниқ пас бериб, унинг голига ассистентлик қилди. 83-дақиқада эса Мбаппенинг ўзи рақиб дарвозасини ишғол этди.
Opta маълумотларига кўра, бу Килианнинг «Реал» таркибидаги Чемпионлар лигаси ўйинларида илк бор бир беллашувда ҳам гол уриб, ҳам голли пас бериши ҳисобланади.
Бундан олдин у бундай натижага фақат ПСЖ сафида эришган эди. 2022 йил ноябрида «Ювентус»га қарши ўйинда Мбаппе 1+1 кўрсаткичини қайд этган — бир гол урган ва бир голга пас берган.
Килиан Мбаппе 2024 йил ёзида «Реал»га қўшилган. У Чемпионлар лигасида мадридликлар сафида ўтказган 28 учрашувда 25 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар