Мбаппе "Реал"даги мақсадини айтди
Франция терма жамоаси ва "Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсумдаги мақсади ҳақида гапирди. Ҳужумчи жамоанинг сўнгги икки ўйинда ёмон ўйнаганини тан олди, аммо "Реал Мадрид" халқаро танаффусдан кейин янада кучлироқ қайтишига ваъда берди.
"Реал Мадрид" мағлуб бўлганда, одамлар доим кўп гапиришади. Барчамизни бу мавсумдаги ҳар бир турнирда ғалаба қозониш мақсади бирлаштиради", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради Фабрицио Романо. 2025/2026 йилги мавсумда Мбаппе 19 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
12 турдан сўнг "қироллик клуби" Ла Лига турнир жадвалида 31 очко билан етакчилик қилмоқда. Чемпионлар Лигасининг асосий турнирида Хаби Алонсо жамоаси тўққиз очко тўплади ва тўққизинчи ўринда бормоқда.



Фикрлар