Мбаппе: "Роналдудек ўйнай оламан"

BEPUL PROPAN

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе майдондаги позицияси ҳақида фикр билдирди. Франциялик юлдузнинг  айтишича, у Роналду каби турли хил зоналарда ўйнаш олади.

“Масалан, Роналду ҳужумда уч хил позицияда ўйнаган. Мен ҳам бир нечта позицияларда ҳаракат қила оламан. Энг муҳими — жамоадошлар билан ўзаро тушуниш, ўйиндан завқ олиш. Бу мен учун энг муҳим нарса. Қолган ҳаммаси — шунчаки гап-сўзлар,” — деди 26 ёшли ҳужумчи "La Sexta" билан интервюсида.

Жорий мавсумда Мбаппе “Реал Мадрид” сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!