Мбаппе Роналдуни ортда қолдирмоқчи

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" форвардии Килиан Мбаппе гол уриш масаласида Криштиану Роналдуни ортда қолдиришга яқин турибди.

Tecno

Гап шундаки, франциялик форвард бир календарь йилида "Реал Мадрид" сафида энг кўп гол урган футболчига айланиши мумкин. Айни вақтда Мбаппе ҳисобида жорий йилда урилган голлар сони 56 тани ташкил қилади. У ушбу кўрсаткич бўйича фақатгина жамоа афсонаси Криштиану Роналдудан ортда қолмоқда. Португалиялик футболчи 2012 йилда 58 та ва 2013 йилда 59 та гол уришга муваффақ бўлган эди. Килиан ҳисобида бу натижани янгилаш учун яна 4 та ўйин бор.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо шогирдлари 7 декабрь куни Испания Ла Лигаси доирасида "Селта"га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!