Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Мбаппе Роналдунинг рекордини таркорлади

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

У буни қандай уддалади?

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида "Манчестер Сити"га қарши кечган жавоб учрашувида 3 та гол урди.

"Қаймоқранглилар" ўз майдонида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Opta Sports" хабарига кўра, 25 ёшли француз "қироллик клуби" сафида дебют мавсумида Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича рекордни такрорлади. Мбаппенинг ҳисобида ҳозирча еттита гол бор. 2009/2010 йилги мавсумда Криштиану Роналду ва 1962 йилда Хусто Техада ҳам худди шунча гол урган.

Маълумот учун, икки ўйин натижасига кўра, Мадрид гранди "Манчестер Сити"ни 6:3 ҳисобида таслим этди. Турнирнинг кейинги босқичида Карло Анчелотти шогирдлари "Байер" ёки "Атлетико"га қарши баҳс олиб боради.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ