Мбаппе ва ПСЖ муносабатларида кутилмаган бурилиш

  • 13 Aug 14:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

ПСЖ раҳбарияти ва ҳужумчи Килиан Мбаппе ўртасидаги зиддият тез орада барҳам топиши мумкин.

Таниқли журналист Онрубиа Рамоснинг хабар беришича, томонлар ўртасидаги муносабатда ижобий тарафга ўзгариш кузатила бошлади ва Мбаппе клуб билан шартномани узайтиришга яқин турибди.

Клуб раҳбарияти шартномани узайтиришдан бош тортиб келаётган Килиан Мбаппени мавсум ўйинларига қўймаслик билан таҳдид қилган эди. Шу боис, 24 ёшли ҳужумчи машғулотлардан четлатилди ва “Лорьян”га қарши биринчи тур ўйинига жалб қилинмади.

Бундан ташқари, мутасаддилар Мбаппенинг келаси ёз эркин агент сифатида текинга кетиб қолиши, клубга қандай оқибатларни олиб келиши кўрсатилган мактаб ҳам йўллади. Бу ҳаракатлар Мбаппега ўз фикрини ўзгартириши учун туртки бўлгани айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!