Мбаппе ва ПСЖ ярашди
Килиан Мбаппе ва ПСЖ ўртасидаги можаро расман якунланган, деб ҳисоблаш мумкин. Испаниянинг Marca нашри ёзишича, Франция расмийлари парижликлар клубига нисбатан берилган шикоятни рад этди.
Ушбу мурожаатда ПСЖ раҳбарияти футболчининг Париждаги сўнгги мавсуми давомида унга нисбатан руҳий босим ўтказгани иддао қилинган эди.
Шу тариқа, ўтган йил май ойида Мбаппе тегишли идораларга расмий равишда мурожаат қилганидан кейин янада кескинлашган, уч йилдан ортиқ давом этган низога нуқта қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе 2017 йилдан 2024 йилгача ПСЖ шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда у Мадриднинг «Реал» жамоасида ҳужум чизиғининг етакчиси ҳисобланади. Шу билан бирга, Мбаппе ҳали янги клуби билан бирор соврин юта олгани йўқ.

Фикрлар